Субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Х. фуқаролар М.Я. ва М.М.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Андижон шаҳар, “Гумбаз” МФЙ ҳудудида янги қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардан 2 та хонадон сотиб олишлари учун субсидия ажратилишида ёрдам бериши эвазига 3 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва  28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.