Ўзбекистон ҳудудига кириб келган “Тутукон Нео ичиш учун эритма 250 мл” дори препарати муомаладан қайтариб олинмоқда.
Маълум бўлишича, Испанияда Labaratorio Miquel Y Garriga Inc, S.L. корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган “Тутукон Нео ичиш учун эритма 250 мл” (флаконларда) дори препаратининг ишлаб чиқариш амалиёти талаблари бузилган ҳолда ишлаб чиқарилганлиги аниқланган.