Кармана туманида “Навоий ИЭС” асосий қувурига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати аниқланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан “Навоий ИЭС” ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.B.” хусусий корхонаси масъул шахслари ушбу ИЭС иссиқлик энергиясининг асосий қувурига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 163,4 млн сўмлик иссиқлик энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.