Фарғонада Matiz портлаб кетди, ҳайдовчиси вафот этган

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида Matiz юк машинасига урилиб, портлаб кетгани акс этган видео тарқалди.

Видеода дастлаб, Tico йўл ўртасидаги светофорга урилгани, сўнг Matiz юқори тезликда светофорнинг қолдиқларига урилиши натижасида бошқарувни йўқотиб юк машинаси билан тўқнашгани акс этган.

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 5 апрель куни Ўзбекистон тумани «Туюл» М.Ф.Й ҳудудида содир бўлган.

Қайд этилишича, 1996 йилда туғилган М.М. Matiz’ни бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Натижада, 1974 йилда туғилган Х.Д. бошқарувидаги MAN русумли юк автомобилига урилган.

Matiz’да ёнғин содир бўлиши оқибатида ҳайдовчиси М.М. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.