Хавфли вирусларни ташувчи янги чивин тури пайдо бўлди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европада хавфли вирус ташувчи чивинларнинг янги тури пайдо бўлганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.

ЖССТ маълумотларига кўра, денге иситмаси, Зика иситмаси ва чикунгуня каби вирусли касалликлар ташувчиси бўлган Аэдес чивинлари тури жанубий Европада тобора кўпроқ тарқалмоқда. Баҳор ва ёз ойларида Европа мамлакатларида қайд этилган юқори ҳарорат минтақада чивин кўпайишига таъсир қилади.

Ташкилот Испания, Франция, Италия, Греция ёки Хорватия аҳолиси хавф остида эканидан огоҳлантирмоқда. Мутахассислар тунда хавфли бўлган безгак ташувчи чивинлардан фарқли ўлароқ, Аэдес чивинлари кундузи одамларни чақишини айтди.

“Бу чивинлар бир кунда бир нечта одамга ҳужум қилиши мумкинлиги сабабли, аҳоли зичлиги юқори бўлган ҳудудларда эпидемияларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади”, — дея таъкидлади экспертлар.

Бугунги кунга келиб, чивинлар ташийдиган вирусларга қарши вакцина мавжуд эмас. Шунга қарамай, ЖССТ экспертлари, агар тадқиқотлар кучхавфли вирусларни ташувчи янги чивин тури пайдо бўлди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европада хавфли вирус ташувчи чивинларнинг янги тури пайдо бўлганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.

Ташкилот Испания, Франция, Италия, Греция ёки Хорватия аҳолиси хавф остида эканидан огоҳлантирмоқда. Мутахассислар тунда хавфли бўлган безгак ташувчи чивинлардан фарқли ўлароқ, Аэдес чивинлари кундузи одамларни чақишини айтди.

“Бу чивинлар бир кунда бир нечта одамга ҳужум қилиши мумкинлиги сабабли, аҳоли зичлиги юқори бўлган ҳудудларда эпидемияларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади”, — дея таъкидлади экспертлар.

Бугунги кунга келиб, чивинлар ташийдиган вирусларга қарши вакцина мавжуд эмас. Шунга қарамай, ЖССТ экспертлари, агар тадқиқотлар кучайтирилса, бундай вакциналарни ишлаб чиқариш мумкин, деб ҳисоблайди.айтирилса, бундай вакциналарни ишлаб чиқариш мумкин, деб ҳисоблайди.