Келиннинг сурати бехаё бўлмаган, оддий сурат бўлган, канал номи бехаё бўлгани учун ўзини осгани айтилмоқда.
Прокуратура мазкур ҳолатда жиноят аломатлари йўқ деб топди.
Хабар қилинишича, Ургут туманида 19 ёшли келин ўзини ўзи осиб қўйганлиги ҳолати юзасидан Ургут тумани прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижасига кўра жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Мазкур қарор Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганилиб, бекор қилинди ва қўшимча текшириш ҳаракатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказиш ҳақида кўрсатма берилди.