Наманган вилоятида адвокат пора билан қўлга тушди

Наманган шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати маҳаллий фуқаронинг маъмурий судда кўрилаётган мулкий низо билан боғлиқ масаласини суд идораларида ишловчи танишлари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари, шунингдек, кўрилаётган иш доирасида экспертиза хулосасини расмийлаштириб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари, жами 12 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 7 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211 (пора бериш) -моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.