15 суткага қамалган блогер иши бўйича расмий ахборот берилди



Хабар қилинишича, 8 апрель куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-3-моддаси  ва 194-моддаси 1-қисми бўйича Х. Н. га нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди.

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ТҚКБ ходимлари томонидан олиб борилаётган ижтимоий тармоқларда мониторинг тадбирлари давомида, Х. Н. ўзига тегишли “Тelеgrаm” мессенжеридаги “Activist” канали орқали ҳар хил турдаги диний мазмундаги видеоларни, яъни Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 апрелдаги 18-660-сонли хулосасига асосан аҳоли орасида турли ихтилоф ва тушунмовчиликлар келтириб чиқариши мумкин бўлган ғояларни тарқатганлиги аниқланган.

Суд қарори билан Х. Н. МЖтКнинг 184-3-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга МЖтКнинг 34-моддаси тартибида 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.