10 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/сония тезликда эсади, 12–17 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-14 даража, кундузи 15-17 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 19-24 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 15–20 метр/сониягача кучайиши, баъзан 22–25 метр/сониягача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 15–20 метр/сониягача кучайиши, баъзан 22–25 метр/сониягача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 6-11 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баланд тоғларда (2000 метрдан баландда) қорга айланиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 17–22 метр/сониягача кучайиши. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 6-11 даража бўлади.


9–11 апрел кунларида Тошкент вилоятининг тоғли худудларида 2000 метрдан баландда қор кўчиш хавфи бор. Шу кунларда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.