Қонунга кўра, қуйидагилар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиниши мумкин эмас:
➖ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, агар давлат фуқаролик хизмати лавозимига доир малака талабларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса;
➖ суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
➖ суднинг қарори билан муайян муддатга давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар;
➖ коррупцияга оид жиноятларни содир этишда суд томонидан айбдор деб топилган шахслар;
➖ оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар;
➖ тиббий хулосага асосан соғлиғининг ҳолати давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш имконини бермайдиган шахслар.
Эътиборли жиҳати шундаки, агар шахс коррупцияга оид жиноятда суд томонидан айбдор деб топилган бўлса, судланганлик ҳолати тугалланган ёки олиб ташланган тақдирда ҳам у давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди. Ягона йўли айбсиз бўлса, суд орқали оқланиш.