Нурафшон шаҳрининг ҳокими ишдан олинди

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрининг ҳокими Музаффар Солиев ўз лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақдаги қарор 7 апрель, жума куни халқ депутатлари кенгаши сессиясида қабул қилинган. Бироқ ҳали расмий хабар берилгани йўқ.

Kun.uz қайд этишича, Музаффар Солиев уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимида ишлаган вақтидаги ҳолат билан боғлиқ иш бўйича терговга жалб этилган бўлиши мумкин.