Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ўткир лейкоз (оққон) билан хасталанган беморларни халқаро стандартлар бўйича 24 соат ичида аниқ ташхислаш амалиётга татбиқ этилди.
Шу пайтга қадар беморларнинг оққон миеолограммаси таҳлил учун вилоятдан пойтахтга жўнатилган.
Ҳозирда яратилган янги имкониятлар туфайли Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидан келтирилган намуналар ҳам Қаршидаги лабораторияда таҳлил қилинмоқда.
Шунингдек, бу ерда аниқлаш қийин бўлган туғма-ирсий (орфан) касалликлар бўйича ҳам цитоморфологик текширув орқали ташхис қўйиш имконияти ҳам мавжуд.