Наманганда вояга етмаган қизни номусига тегишда гумонланган эркак ушланди

Аввалроқ, Наманганда 34 ёшли шахс вояга етмаган қизни зўрлаб, номусига тегишда гумонланиб қидирувга берилгани ҳақида хабар бергандик.

ИИВ Матбуот хизматининг хабар беришича, Наманган вилояти ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган Ш.У. жорий йилнинг 12 апрель куни Наманган шаҳри «Ўзбекистон» кўчасида жойлашган яшаш хонадонининг ертўласидан топилган.Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилган.