Янги таҳрирдаги Конституцияда адвокатура ҳақида алоҳида боб киритилиб, адвокатлик мақоми алоҳида мустаҳкамлаб қўйилди. Мазкур боб 141 ва 142-моддаларни ўз ичига олади.
141-моддада жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият кўрсатиши, адвокатура фаолияти қонунийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принсипларига асосланиши, адвокатурани ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби қонун билан белгиланиши таъкидланган.
142-модда эса қуйидагича ифодаланади: “Адвокат ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганда унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди. Адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан монеликсиз ва холи учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланади. Адвокат, унинг шаъни, қадр-қиммати ва касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади ва қонун билан муҳофаза қилинади”.
Амалдаги Конституцияда адвокатлар мақоми алоҳида норма сифатида киритилмаган ҳамда ҳимоя қилинмаган.