Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжерида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов лавозимидан озод қилингани ҳамда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Каримов Дилшодбек Абдумаликович тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Таъкидланишича, айни пайтда мазкур хабар расмий манбалар томонидан эълон қилинмаган. Ахборот ресурсларидан ҳаққонийлиги тасдиқланмаган, асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраб қоламиз, дейилади хабарда.