Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Х фуқаро М.М.га танишлари ёрдамида ўқув жараёнларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “И.А.” МЧЖ автомактаби амалиётчи ходими М.Ш. фуқаро С.Т.дан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига олган 300 АҚШ долларини қайтариб вақтида ушланган, шунингдек терговга қадар текширув давомида М.Ш. бошқа бир фуқаро Ж.Ж.нинг 3,4 млн сўм пулини қўлга киритиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтганлиги тўғрисидаги  ҳужжатларни сохталаштириб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.