Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон вилоятида сезилди

Қирғизистонда 15 апрель куни соат 14:49 да 4 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила кучи Ўзбекистоннинг ҳудудларида ҳам сезилди, деб хабар беради Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Зилзила координаталари: 40,87 градус шимолий кенглик; 73 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 320 километр жанубий-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудиа сезилиш кучи:

Хонобод туманида — 3 балл;
Қўрғонтепа туманида — 2-3 балл.
Бир неча кун олдин Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Юрий Илин Туркиядаги вазият Қозоғистонни сейсмик хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратишга ундаганини таъкидлаганди.

Илиннинг сўзларига кўра, Қозоғистон ҳудудининг 40 фоиздан ортиғи ушбу табиий офатни бошдан кечирган. ФВВ тизимига ўтказилган Сейсмология институти кўп йиллар давомида деярли молиялаштирилмаган. 2023 йилда эса ушбу институт жойлашган Олмаотада зилзила хавфини батафсил таҳлил қиладиган 30 дан ортиқ станциялар ўрнатилади.

Станциялар жорий йил охиригача Қозоғистон президенти топшириғига биноан маҳаллий бюджет ҳисобидан фойдаланишга топширилади.