16 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13°, кундузи 21-23° бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 2-7°, кундузи 7-12° бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 18-23° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 20-25° бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 22-27° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, Фарғона вилоятида баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 8-13° бўлади.