Китоб туманида фуқаро қарзини сўраб келган танишини уриб ўлдириб қўйди

Қашқадарё вилояти Китоб туманида фуқаро қарз сўраб келган қарияни дўппослаб хушидан кетказиб қўйгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати xaбар берди.

Воқеа 13 апрел куни юз берган. 

Ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан олиб борилган дастлабки тергов давомида Т.Қ. жиноят ишида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси тақдим этган маълумотга кўра, қария шифохонада вафот этган.