Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Андижон вилояти Хонобод туманида ҳокимият ходими пичоқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ахборот хизмати мазкур хабарларга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, 15 апрель куни Андижон вилояти Хонобод шаҳрида содир бўлган ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши юзасидан 1 нафар шахс гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан Хонобод шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.