Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида 1-3 даража совуқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.