Тошкент вилоятида 9 қаватли «дом» зилзила талабларига жавоб бермай қурилаётгани маълум бўлди



Олмалиқ шаҳрида қурилаётган 9 қаватли уй хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги ҳолати Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ўрганилди.

Маълум қилинишича, «И.Каримов» МФЙда қурилаётган бу кўп қаватли бино ҳақиқатда талабларга жавоб бермаётгани аниқланган. Хусусан, «Зилзилавий ҳудудларда қурилиш» меъёр талаблари бузилган ҳолда котлован тайёргарлиги тўғрисида геолог далолатномаси ва замин тупроқ қатлами зичлиги бўйича лаборатория хулосалари тўлиқ расмийлаштирилмаган.