Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шофиркон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.К. ва Д.Б. фуқаро Ф.Т.га ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳонлардан ўтказиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Бағдод тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Ф.С.” МЧЖга қарашли автомактаб амалий машғулот устаси А.С. фуқаро Н.Б.га ўқув машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.