Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди



Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Сафоев Нурали Неъматуллоевич Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

1992 йилда туғилган Н. Сафоев Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлагач, меҳнат фаолиятини 2018 йилда Вобкент туман 12-сон қишлоқ оилавий поликлиникасида педиатр-шифокор сифатида бошлаган.

2019 – 2022 йиллар давомида Учқудуқ туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири, ушбу туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи каби лавозимларда меҳнат қилган.

31 ёшли Н. Сафоев ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.