Вояга етмаган қизга ташланган эркак қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати вояга етмаган қизга ташланган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Қайд этилишича, бу ишни Оқдарё туманида яшовчи Озод О. исмли шахс содир этган. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида у 20 апрель куни ушланган.

“Текширув жараёнида Озод О. томонидан З.Б.нинг ҳеч қандай буюмлари олиб қўйилмаганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, – дейилади ИИББ хабарида.

Расмий хабарга гумонланувчининг сурати ҳам илова қилинган. Масъуллар суратда эркакнинг юзи беркитилмаганини жамоатчилик унинг бошқа қилмишлари ҳақида қандайдир маълумотга эга бўлса, бу ҳақда хабар берилиши мумкинлиги билан изоҳлашди.