«Қамчиқ» довонида «DAF» русумли юк автомобили «Тошкент-водий» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, ўрта темир тўсиққа урилган ва шу ҳаракат йўналишидаги «DAMAS» русумли автомашина юк машинасидан қочиш оқибатида ҳандаққа тушиб кетган.
ФВВ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган ва вазият оқибатларини бартараф этмоқда.
Ҳодиса оқибатида юк машинаси ҳайдовчиси ва 2 нафар «Damas» автомобилидаги йўловчилар тан жароҳати олиб, Поп туман марказий шифохонасига юборилган. Ҳалок бўлганлар йўқ.