Яқин йилларгача хусусий клиникаларда мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ишониб бўлмас воқеа эди. Бугун эса кўплаб ноёб технологияли муолажа усуллари ушбу тиббиёт муассасаларида муваффақиятли бажариляпти.
Хусусан:
катталар ва болалар урологияси;
интервенцион кардиология;
эндопротез амалиётлари;
эндоскопик гинекология;
офтальмология;
тиббий радиология ва рақамли рентген;
клиник-биокимё лаборатор текширувлари каби йўналишларда ўтказилаётган амалиётларнинг 50 фоиздан ортиғи айнан хусусий тиббиёт ҳиссасига тўғри келмоқда.
Шунингдек, қатор тиббий ихтисосликлар бўйича юқори технологияли муолажа усуллари ва умуман хусусий тиббиётнинг ушбу хизматлардаги улуши аллақачон давлат тиббиёт муассасалариникидан ортиб кетган.
Булар:
🔹 офтальмология ва оператив офтальмология — 60 фоиз;
🔹 ЛОР ва эндоскопик ЛОР — 70 фоиз;
🔹 стоматология — 90 фоиз.
Бунинг натижасида бугун хусусий тиббиёт секторининг умумий соғлиқни сақлашдаги улуши 30 фоизни ташкил қилмоқда.