— Ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, бугун юртимизда нодавлат тиббиёт сектори давлат соғлиқни сақлаш тизими билан тенг рақобатга киришган. Натижада ҳозирга келиб, хусусий клиникалар давлат муассасалари сонидан ортиб кетди.
Жумладан, мамлакатимизда ҳар йили хусусий тиббиёт ташкилотлари сони ўртача 600-700 тага кўпаймоқда.
Қолаверса, нодавлат соғлиқни сақлаш секторига давлат суғурта тизимида қатнашиш имкониятининг берилиши соҳада юқори технологик тиббий хизматлар жорий қилинишини рағбатлантира бошлади.
Бу эса ўзининг ижобий самарасини бериб, бугун 33 та хусусий шифохона давлат буюртмаси асосида ижтимоий ҳимояга мутож беморларга тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Ваҳоланки, 2022 йилга қадар давлат бирор марта хусусий сектордан тиббий хизматларни сотиб олмаган.
Жалолиддин Асамутдинов,
Лицензиялаш, аккредитациялаш ва тиббий туризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи