Президент мактаблари имтиҳонларининг 2-босқичидан ўтолмаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади

2023/2024 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш юзасидан маълумот:

➖Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига
аниқ фанлар йўналишига қабул 5 – 11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7 –11-синфларга, кейинги ўқув йилларида 5 ва 7-синфларга амалга оширилади.

➖Ҳар бир синфга 24 нафардан ўқувчилар қабул қилинади.

➖Кириш имтиҳонлари натижалари Ихтисослаштирилган таълим муссасалари агентлиги томонидан оммавий ахборот воситаларида имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун мобайнида эълон қилинади.

➖Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг кириш имтиҳонларидан ўтган ўқувчилар тўлиқ бепул таълим олишади.

➖Кириш имтиҳонлари натижалари қайта кўриб чиқилмайди. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича имтиҳон материаллари талабгорларга тақдим этилмайди.