Тошкентнинг 11 туманида ичимлик суви вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳрининг 11 туманида 27 апрелдан 1 июнга қадар ичимлик суви таъминоти ҳар куни навбати билан тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” маълум қилди.

Қайд этилишича, 2023 йил баҳорги-ёзги мавсумга тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан ичимлик суви босими вақтинча пасаяди.

Сув таъминоти тўхтатилган манзилларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.

Қуйида ичимлик суви тўхтатиладиган манзиллар ва ўчиш вақти ҳақидаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин:

Юнусобод тумани
Олмазор тумани
Яккасарой тумани
Учтепа тумани
Шайхонтоҳур тумани
Мирзо Улуғбек тумани
Чилонзор тумани
Яшнобод тумани
Миробод тумани
Сергели тумани
Янгиҳаёт тумани