«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятига қарашли UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи Наврўз байрами арафасида эълон қилинган Аи-92 бензинига берилган чегирмалар 1 майдан бошлаб тўхтатилишини маълум қилди.
«Келгусида, нархлар импорт етказиб берувчиларнинг нархларини ҳисобга олган ҳолда белгиланиб, бозор муносабатига мувофик, очиқ соғлом рақобат мухитига кура шакиллантирилади», — дейилади хабарда.
Чегирма вақтида Аи-92 бензинининг бир литри 7500 сўмдан сотилди.