Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида 9-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, воқеа 21 апрель куни юз берган. Олмалиқ шаҳар халқ таълим бўлимига қарашли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси И.Т. ўз жонига қасд қилган.
Бош прокуратура ахборот хизматининг қўшимча қилишича, aйни пайтда ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.