Сифатсиз ҳамда яроқсиз бўлган 40 турдан ортиқ маҳсулотлар йўқ қилинди



Мажбурий ижро бюросининг Андижон шаҳар ҳамда Хўжаобод туман бўлимлари иш юритувига келиб тушган 31 та ижро иши бўйича жами 213 404 450 сўмлик товар моддий бойликларнинг йўқ қилиниши бўйича тадбир ўтказилди.

Тадбирда 5 млн 373 минг сўмлик 12 қадоқдаги сақичлар, турли истеъмолога яроқсиз шоколадлар, 3500 дона болалар учун куксилар,  2750 дона қуруқ сут маҳсулотлари, салкам 8 млн. сўмлик парфюмерия воситалари белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Энг ачинарлиси, ушбу маҳсулотларнинг талайгина қисмини инсон саломатлиги учун зарарли бўлган, кучли таъсир этувчи, психотроп саналувчи 500 га яқин “Тропикамид”, 3 минг донадан зиёд “Регопен” дорилари ташкил этишидир.

Бундан ташқари, тадбир давомида турли хил пиротехника воситалари, яъни фейерверк ва пақилдоқлар ҳам зарарсизлантирилди.

Якунда, 40 турдан ортиқ ноқонуний олиб ўтилган сифатсиз ва истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар тегишли тартибда йўқ қилиниб, истеъмолчилар саломатлигига зиён етказиши олди олинди.