Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида 6 май куни 18 ёшли қизнинг жасади топилган. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, навбатчилик қисмига соат 12:50 да фуқаро Ч.Қ.нинг ўз жонига қасд қилиб, вафот этгани ҳақида хабар келиб тушган. Ҳодиса жойи туман прокурори Б.А.Матрасулов раҳбарлигидаги тергов-тезкор гуруҳи ва суд-тиббий экспертлари иштирокида кўздан кечирилган.
Фуқаро Ч.Қ. Хадра қишлоғи «Незахос» маҳалласи Озодлик кўчасида яшаган. У 2005 йил 4 февралда туғилган. Ҳозирда ўлим сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.