Сунъий ақл тизимларини яратган олим ўз ишидан афсусда эканини айтмоқда

Сунъий ақл (СА)нинг отаси деб кўрилган Жеффри Хинтон ўз лавозимини тарк этди ва сунъий ақл соҳасида тобора ўсиб бораётган хавфлардан огоҳлантирди.

75 ёшли Хинтон Google’даги ишидан бўшаётганини эълон қила туриб, қилган тадқиқотидан афсусда эканини ёзди.

“Ҳозирда, афтидан, улар биздан ақллироқ эмаслар. Лекин, ўйлайманки, яқин орада бизни ортда қолдиради” дейди у.

“Хулосам шуки, биз яратаётган “ақл” бизнинг ўзимиздаги ақлдан анча фарқли”, – дейди у.

“Биз биологик тизимлармиз, улар эса рақамли тизимлар. Фарқимиз шуки, рақамли тизимларда битта дунё моделининг кўплаб нусхалари бўлади. Бу нусхалар бир-биридан айри ҳолда ўргана олади ва шу билимни зудлик билан ўзаро бўлиша олади. Масалан, тасаввур қилинг, худди 10 минг одам бор, фақат биттаси ниманидир ўрганса-ю, қолганлари ҳам зудлик билан шу билимга эга бўлса. Ана шу тарзда чатботлар ҳар қандай инсондан кўра кўпроқ маълумотни ўргана олади.”

Доктор Хинтон каби СА ҳақида хавотирларини изҳор қилаётган мутахассислар сони тобора кўпаймоқда. Улар бу соҳа тараққиётининг тезлиги ва қаёққа қараб кетаётганидан безовталар. ҳис қилишини билдирди.

Айни дамда эса Google’нинг бош олими Жефф Дин баёнот чиқариб, ўз компанияси САга катта масъулият билан ёндошишини айтди.