Тақиқланган қўшиқ учун – 3 йил

Жорий йил 8 май куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон тумани судининг тегишли ҳукми билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Ж.У. мазкур жиноят иши доирасида жорий йилнинг март ойи бошларида ҳибсга олинган эди. У 10-15 нафар синфдоши бўлган Telegram мессенжеридаги гуруҳга араб тилидаги тақиқланган нашид – «террористик руҳдаги қўшиқ»ни улашишда айбланган.