6 май куни Миср ҳукуматининг инсонпарварлик ёрдами сифатида жўнатган С гепатитига қарши «Даклатасвир» ва «Софосбувир» дори воситасининг иккинчи партяиси Тошкентга келтирилди.
Умумий қиймати 62 минг АҚШ долларини ташкил этган 7,7 мингдан ортиқ мазкур дори воситалари ССВ ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Аввалроқ ҳам Мисрдан умумий қиймати 35 минг АҚШ долларини ташкил этган 17 минг қутидан ортиқ дори воситалари Тошкентга келтирилган эди.