Кеча, 8 май куни Президентнинг «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
Фармонда янги таҳрирдаги Конституцияни амалга ошириш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари олдида турган биринчи галдаги вазифалар белгилаб берилди.
Жумладан, фармон билан янги таҳрирдаги Конституцияни амалда рўёбга чиқариш ва қонунчиликнинг унга зид қоидаларини бекор қилиш бўйича бир қатор кечиктириб бўлмайдиган қуйидаги вазифалар белгиланди.
Унга кўра, «мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясига, банк операцияларининг сир тутилишига оид конституциявий кафолатларни таъминлаш мақсадида тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштириш тартиби бекор қилинади (Конституциянинг 41-моддаси)».