Нострификация бўйича алоҳида телеграм канал ва бот ишга туширилди

Билимни баҳолаш агентлиги томонидан хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш (нострификация қилиш) жараёнлари бўйича маълумот бериб бориш мақсадида алоҳида телеграм канал ишга туширилди.

Унда хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш (нострификация қилиш) тартиби ва ўтказиладиган тест синовлари тўғрисида маълумотлар бериб борилади.Телеграм канал манзили:@NostrifikatsiyaBBA

Шунингдек, нострификация хизмати билан боғлиқ мурожаатларни қабул қилиш мақсадида @NostrifikatsiyaBBA_bot телеграм боти ҳам ишга туширилди.

Фуқаролар мазкур бот орқали хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш (нострификация қилиш) бўйича ўз саволларини юбориши ва жавоб олиши мумкин.

Ботга келиб тушган саволларга Билимни баҳолаш агентлигининг Олий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш ва апостил қўйиш бўлими ходимлари томонидан жавоб берилади.