Пастдарғом туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ишдан олинди



Ижтимоий тармоқларда Пастдарғом тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Тоҳир Қосимов «Менинг лойиҳам»га овоз беришда маҳалла раисларига босим ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Самарқанд вилоят ҳокимлигида бугун ўтказилган йиғилишда Т.Қосимов ишдан олингани айтилди. Шунингдек, йиғилишда барча раҳбарлар қатъий огоҳлантирилиб, Президентнинг 2023 йил 10 апрелдаги қарори мазмун-моҳияти яна бир бора тушунтирилди.