Жиззах вилояти Бахмал туманида бедарак йўқолган олти ёшли бола 5 май куни каналдан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди.
Унга кўра, 3 май куни Наврўз қишлоғида яшовчи 6 ёшли боланинг йўқолгани ҳақида хабарлар тарқалган. Унинг оила аъзолари орадан икки кун ўтгач жасадини каналдан топган.
«Каналдан тапочкаси топилди, сувга тушган деган хаёл билан сувни изладик. 5 май куни соат 14:10 да ўғлимнинг танаси сувдан ўлик ҳолда топилди. Танасини кўрганимда, 40 соат давомида сувда қолган танага ўхшамади. Ўлимининг сабаби сувда чўкиш, дейиляпти.