Қирғизистон ва Ўзбекистон автомобиль йиғиш ва ишлаб чиқариш заводини қуришни бошлади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон нашри хабар берди.
Чуй вилоятининг Оқ-сув қишлоғида «Алтын Тулпар Унаа Курулуш» автомобиль ва енгил автомобилларини йиғиш ҳамда ишлаб чиқариш заводи қурилиш майдончасига капсула жойлаштирилди.
Капсулани жойлаштириш маросимида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров иштирок этди.
Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 10 минг дона автомобилни ташкил этади, 1000 дан ортиқ иш ўрни яратилади.
Қирғизистонда завод қуриш бўйича келишувга Ўзбекистон президентининг йил бошидаги расмий ташрифи чоғида эришилган.