Туркияда президентлик сайловлари 2-турга қолдирилди

Туркия Марказий сайлов комиссияси раиси Аҳмет Енернинг мамлакатда сайлов қутилари сони 100 фоиз очилгани, иштирок этиш даражаси 88,92 фоизни, хорижда эса 52,69 фоизни ташкил этганини ва сайловнинг 2-тури ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда “TRT Haber” хабар берди.

Натижаларга кўра, Ражаб Тойиб Эрдўған 49,51%, Камол Қиличдорўғли 44,88%, Синан Ўған 5,17% ва Муҳаррем Инже 0,44% овоз олган.

Мазкур натижалар президентлик сайловларидаги номзодларга сайланиш ҳуқуқини бера олмагани учун сайловнинг иккинчи босқичини 28 май куни ўтказишга қарор қилинган.

Аҳмет Енернинг сайлов натижаларини эълон қилар экан, овоз бериш жараёнида вафот этган фуқароларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

“Овоз бериш жараёнида ҳалок бўлган фуқароларимизнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Оғир иш даврини ўтказган муассасадаги ҳамкасбларимга, сайловчиларимизга, сайлов қутилари олдидаги давлат хизматчиларига меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирамиз”, деган Аҳмет Енернинг.