Сайловчиларнинг имзосини тўплаш партиянинг 14 мингга яқин бошланғич ташкилотларида, иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида, шунингдек ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда амалга оширилмоқда.
Қоидага мувофиқ, сайловда иштирок этишига ижозат берилган сиёсий партия Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси жами сайловчиларининг умумий сонининг камида бир фоизи имзосини тўплаши керак. Бунда битта маъмурий-ҳудудий тузилмада, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳрида, сиёсий партия тегишинча имзолар умумий сонининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин.