Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган бўлим бошлиғи қўлга тушди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Каттақўрғон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Каттақўрғон Сервис техникуми бўлим бошлиғи М.О. фуқаро Д.Э.нинг фарзандини 3 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент давлат педагогика университетига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.