Ижтимоий тармоқАввалроқ, ижтимоий тармоқда бир аёл собиқ эри томонидан аёвсиз калтаклангани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Қашқадарё вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Х.Б. таниш аёлнинг уйига борганида у ерда таниши собиқ МИБ ходими О.Т.ни кўриб, жанжал кўтарган. Кейин, ошхонадан пичоқни олиб келиб, уйдаги аёл ва эркакка турли даражадаги тан жароҳатлари етказган. Натижада, жабрланувчилар шифохонага тушган.
Шунингдек, Х.Б. юқоридаги аёл билан қонуний никоҳдан ўтмаган ҳолда доимий равишда жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказиб, уни қийнаб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Х.Б.га нисбатан ЖКнинг 109, 110 ва 112-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.