Ўзбекистонлик гроссместер Нодирбек Абдусатторов (2731) шахмат бўйича ChessKid Cup-2023 онлайн мусобақаси ғолибига айланди.
Ҳамюртимиз турнир финалида нидерлендиялик Йорден ван Форестга қарши дона суриб, 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шахматчилар ўртасидаги ўтказилган 4 та партиянинг 3 тасида дуранг қайд этилган бўлса, Нодирбек учинчи партияда қора доналарда ўйнаб, баҳсни ўз фойдасига ҳал этди.