Ўзбекистон тарихидаги қиличбозлик бўйича биринчи халқаро ҳакам Аида Ҳасанова вафот этди. Бу ҳақда Бош Прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.
Қайд этилишича, 2023 йил 23 май куни соат 14:00 да хусусий клиникада косметологик жарроҳлик амалиётини ўтказган 39 ёшли Аида Ҳасанованинг соғлиғи оғирлашган. Шу сабабли у клиника шифокори томонидан шифохонага ётқизилган.
Бироқ, шифохона шифокорлари томонидан ўз вақтида кўрсатилган тез тиббий муолажаларига қарамасдан, шу куни тахминан соат 18:30 ларда шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Марҳуманинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.