3 нафар вояга етмаган бола «Зарафшон» дарёсига чўкиб кетди

25 май куни соат 14.00 ларда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 3 нафар вояга етмаган бола “Зарафшон” дарёсига чўмилиш мақсадида бориб, эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб кетишган. Бу ҳақда Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.

ФВБ ҳамда ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида 1 нафар боланинг мурдаси топилган. Қолган 2 нафар болани қидириб топиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда марҳумнинг ўлими бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.