Барчада ёз арафасида, унинг жазирамасидан қандай сақланиш мумкин, деган савол пайдо бўлади. Бу ерда гап фақат қуёш нурининг теримизни қорайтириб қўйишдан асралишда эмас, балки жазираманинг соғлиғимизга салбий таъсиридан сақланишда.
Чунки, чарақлаган қуёш остида узоқ вақт бош кийимсиз ёки соябонсиз юрилса, саломатликда салбий ҳолатлар юз бериши ва юрак-қон томир, қон босими билан боғлиқ ҳамда жазирамага таъсирчан касалликлари борлар ушини йўқотиши ҳам мумкин. Шунингдек, тана ҳарорати кўтарилади, бош айланиши кузатилади. Шунинг учун ҳам ўта жазирамада соя-салқин бўлмаган жойларда юрмаслик, табиий матолардан тикилган кийимда ва албатта, бош кийим ёкида соябон билан керак бўлади. Кўпроқ сув ичиб юриш ҳам тавсия қилинади.
Кўпчиликка ажабланарли туюлар, лекин айтиш керакки, ёзнинг иссиқ кунларида қора (аччиқ) шоколадни истеъмол қилиш инсон саломатлиги учун жуда ҳам фойдали. Айниқса,терингизни қуёш нурларидан ҳимоя қилишда унинг аҳамияти катта бўлиб қолмай, сизни турли нохушликлардан ҳимоя қилади.
Вазира ХЎЖАМҚУЛОВА,
ўрта тиббиёт ходими